Ўзбекистонда жорий йилнинг илк чорагида 40 млрд сўмлик қишлоқ хўжалиги техникаси лизингга берилди

Ўзбекистон 01 Июнь 2015 1545

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик компанияси жорий йилнинг биринчи чорагида умумий миқдори 39,5 млрд сўмни ташкил қиладиган 990 та қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга берди.

Бугунда 36 мингдан ортиқ турли фермер хўжаликлари ва машина-трактор парклари компания мижозлари саналади. Ўтган йил натижаларига кўра, лизинг орқали 267,6 млрд сўмлик 4415 та техника тақдим қилинган.

Айтиш жоизки, “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси “Ўзагросаноатмашхолдинг” компанияси ва етакчи хорижий компаниялар билан ҳамкорликда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникасининг 10 дан ортиқ турини ишлаб чиқаришни ташкил этди. Бу техникаларга фермерлар томонидан катта талаб билдирилмоқда. Улар орасида шудгорлаш тракторлари, мини-тракторлар, дискли ўргичлар, ғалла экгичлар, маккажўхори ўриш комбайнлари ва бошқа турдаги техникалар мавжуд.

Бундан ташқари, компания лизинг хизматлари нархини тушириш бўйича ишлар олиб бормоқда. Охирги 15 йил давомида лизинг фоизи деярли 3 марта: йиллик 12 фоиздан 4,5 фоизгача камайтирилган. Шунингдек, лизингга берилувчи техника турлари сони ҳам мунтазам равишда ошиб бормоқда, ўтган йили уларнинг сони 50 тани ташкил қилган.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47776 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7798 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18913 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:43 0 Спорт
Шавкат Мирзиёев: Ўқувчилар бир хил форма кийиши керак
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:31 192 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1013 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар