Қирғизистонда жорий йилнинг 29 май ҳолатига кўра фермерларга берилган кредитлар миқдори 2 млрд 47 млн сомни ташкил қилди.
Айтилишича, жами 5 725 имтиёзли кредит берилган. Уларнинг умумий миқдори эса 2 млрд сомдан ошиб кетган.
Қирғизистон телеграф агентлигининг хабар беришича, бу сумманинг 1 млрд 712 млн соми чорвачилик ва парранда боқишга, 265 млн соми деҳқончиликка, 70 млн соми эса қайта ишлаш муассасаларига берилган.
Имтиёзли кредитлар давлат банклари ва хусусий банклар томонидан қишлоқ хўжалигини молиялаштириш лойиҳасига мувофиқ берилади.