Қозоғистонда сайғоқларнинг оммавий ҳалок бўлиши Ўзбекистон билан боғлиқ эмаслиги айтилди. Бу ҳақда Қўзоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига асосланиб, хабар қилинган.

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги ва жониворлар дунёси қўмитаси вакили Багдат Азибаев Россельхознадзор томонидан Қозоғистондаги сайғоқлар Ўзбекистон ҳудудидан келган касаллик туфайли ўлаётгани ҳақида қилинган чиқишни инкор қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда ва Ўзбекистон чўллари билан чегарадош бўлган Ғарбий Қозоғистон ҳудудида бундай касалликлар қайд этилмаган.

"Кангалинская ҳудуди ёпилган. Ўзбекистон томонидан инфекция тарқалиши мумкин эмас", дейди у Today.kz нашрига берган интервьюсида.

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Асилжон Мамитбеков айни вақтда Қустанай, Оқмўла ва Оқтўба вилоятларида хасталик туфайли ҳалок бўлган сайғоқларнинг миқдори 127145 нафардан ошганини маълум қилган.