Қуёшдан қувват олиб ишловчи Solar Impulse самолёти Тинч океани устидан парвозни бошлаганига бир кун бўлмай Япониянинг Нагоя шаҳрида қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда лойиҳанинг твиттердаги расмий саҳифаси орқали маълум қилинди.
Олти кунлик парвоз чоғида Гавайи оролларида танаффус қилиниши режада бор эди. Самолётни учувчи Андре Брошберг бошқариб бормоқда.
“Мен Нагояга учаяпман, парвозни давом эттириш имконияти йўқлигидан таассуфдаман, Япония ҳукуматига миннатдорман”, – деб ёзган у ўз твиттерида.