Испаниялик бош мураббий Рафаэль Бенитес 1 июнь куни эрталаб Мадридга йўл олди. Бенитес у ерда 3 июнь куни “Реал”нинг бош мураббийи сифатида расман тақдим этилади.

Бенитес Неаполни хусусий самолётда ўзининг ёрдамчилари Хуан Франсиско Санчес, Хави Валеро, Пако де Мигель ва Антонио Гомес ҳамроҳлигида тарк этган.

“Мен жуда ҳаяжондаман ва бахтлиман. Бироқ баъзи нарсаларни келишиб олиш керак бўлади. Менинг орзуим ҳақиқатда рўёбга чиқмоқда”, деб айтди Бенитес.

31 май куни Бенитес Италиянинг “Наполи” жамоаси бош мураббийи сифатида охирги ўйинини ўтказди. Жамоа ўз уйида Римнинг “Лацио” клубига 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.