Ўзбекистон U-20 - Гондурас U-20 терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманининг биринчи қисмида терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров қатнашиб, ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

Равшан Ҳайдаров: Афсуски чемпионатни кутилганидек бошлай олмадик. Уни ғалаба билан бошламоқчи эдик. Ўйин бошида йўл қўйган хатоларимиз бизга қимматга тушди. Айниқса, дарвозабон ва ҳимоячилар хатоси жуда қўпол бўлди. Ўйин бошида бизда яхши имкон бўлди, аммо биз фойдалана олмадик, улар эса фойдаланишди.

-Кўпчиликнинг фикрига кўра, иккинчи турдаги Германия билан ўйин муҳимроқ эди, шу фикрга қўшиласизми ёки сиз бошқача фикрдамисиз?
- Йўқ. Қайтанга биринчи ўйин доимо муҳим бўлади, чунки биринчи ўйинда қўлга киритиладиган очко жуда муҳим. Бугун хатоларимиз туфайли буни уддалай олмадик. Улар устида ишлаймиз. Германияга қарши ўйин муҳим ва бу ўйин ҳали ўз муҳимлигини йўқотмади. Уларга қарши ўйин учун бошқача тайёрланамиз.

-Биринчи турдаги мағлубият режаларингизни ўзгартириб юбормадими. Умуман жаҳон чемпионатидан нималарни кутмоқдасиз. Кейинги босқичга чиқиш учун имкониятларни қандай баҳолайсиз?
- Ҳа, бироз режалариз ўзгарди. Германияга қарши бошқача тайерланамиз. Бугунги мағлубият йигитларни янаям масъулиятлироқ бўлишга ундайди, деб умид қиламан.

Ҳали олдимизда яна иккита ўйин бор ва уларда очко олишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир уйиннинг аҳамияти бошқа. Имкониятмиз бор. Улардан фойдаланамиз насиб килса. Германияга қарши уйин ҳақида ўйлаш учун, аввало бугунги ўйинни унутишимиз керак. Хатоларни таҳлил килиб, улар устида ишлаб, кейинги ўйинга бошқача кайфиятда тушамиз.

Манба: uff.uz