Россия Украина билан атом электр станциялари учун 640 млн долларлик ядро ёнилғиси етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.

“Росатом” Украинага ядро ёнилғиси етказиб бериш ҳажмини камайтирмоқчи эмас, деб айтмоқда “Росатом” таркибига кирувчи “ТВЭЛ” компанияси бош вице-президенти Алексей Григорьев.

“Украинага бизнинг ёнилғини етказиш давом эттирилади, агар бунга сиёсат қўпол равишда аралашмаса, унинг ҳажми камайтирилмайди”, деб айтди Григорьев.

Григорьевнинг таъкидлашича, Россия ва Украина билан аввал тузилган келишувлар қайта кўрилмаган ва ёнилғини етказиб бериш, тўловлар ва янги раҳбарият бўйича муаммолар юзага келмаган.