Бундан буён тадбиркорлик субъектлари нафақат давлат рўйхатидан ўтиш, балки рухсатнома ҳужжатларини расмийлаштириш ишларини ҳам интернет орқали амалга ошириши мумкин бўлади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектларининг интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтиш механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги қарорда кўзда тутилган.
Таъкидлаш жоизки, бундай механизм 2014 йилнинг 1 январь куни жорий қилинган эди. Адлия вазирлиги берган маълумотларга қараганда, ўтган йил мобайнида интернет орқали 10 127, жорий йилнинг биринчи чорагида эса 9 021 талабнома қабул қилинган.