Тошкентда “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан “Ер куррасида тинчлик” Республика расмлар кўрик-танлови ўтказилади. Бу ҳақда жамғарманинг расмий сайти орқали ахборот берилди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад — болаларнинг санъат ва маданиятга бўлган қизиқишларини янада ошириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни тасвирий санъатга ва бадиий ижодга бўлган қизиқиш ва эътиборини мустаҳкамлаш.
Танлов икки босқичдан иборат: биринчи босқич жорий йилнинг апрел-май ойларида ўтказилиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарабияланувчилари қатнашишди. Улардан 100 дан ортиқ расмлар вилоят босқичларида аниқланди. Шундан, 9 нафар ғолиблар ва 7 нафар номинациялар бўйича ғолибларнинг энг яхши ишлари 2015 йил 30 май куни соат 11:00да “Камолот ёшлар ижод саройи”да танловнинг якуний босқичида эълон қилинди. Расмлар таниқли профессионал рассомлардан ташкил топган юқори малакали хайъат аъзолари томонидан баҳоланди. Танлов 3 та ёш категорияси бўйича ўтказилди: 3 ёшдан — 6 ёшгача, 7 ёшдан — 11 ёшгача, 12 ёшдан — 15 ёшгача.

Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан барча ғолиблар учун дипломлар, қимматбаҳо совғалар топширилади.