Тошкентда ҳовлисига наша эккан “деҳқонлар” фош этилди

Жамият 01 Июнь 2015 3405

Тошкентнинг Яшнобод туманида истиқомат қилувчи Константин исмли шахснинг уйи текширилганда, у ҳовлисига икки туп наша уруғини қадагани маълум бўлди. Дастлаб у айбини инкор қилишга, нашани тасодифан ўсиб чиққан ёввойи ўт деб кўрсатишга интилди. Кейинчалик унинг айбдорлиги исботлаб берилди.
Бундан ташқари, “Огоҳ” газетасининг ёзишича, Олмазор туманида яшовчи Ҳамидулланинг уйида 2 туп 211.53 гр марихуана моддасини экиб етиштираётгани аниқланган.
Бу икки шахс жиноий жавобгарликка тортилди.

Кўпроқ янгиликлар