“Кафолат” ДАСК АЖ Тошкент шахар филиали ва Тошкент иқтисодиёт ва бизнес коллежида билан ҳамкорликда “Ёшлар бандлиги – долзарб масала” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ёшларнинг жамиятда муносиб ўрин топиши, меҳнатга тўғри муносабатини шакллантиришда уларнинг ўз мутахассислиги бўйича бандлигини таъминлаш доимий эътиборда. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида касб-ҳунар коллежларида таълим сифатини ошириш, коллежларнинг ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасида изчил чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Бу меҳнат бозори учун зарур мутахассис кадрлар етказиб бериш ва ёшларни эгаллаган касби бўйича иш билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Республикамиз истиқлол йилларида босиб ўтган тараққиёт йўлига назар ташласак, миллий таълим тизимини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, ёшларнинг ҳар томонлама етук, соғлом ва баркамол бўлиб улғайиши учун барча шарт шароитни яратишга йўналтирилган улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганлиги яққол намоён бўлаётганлиги, мустақилликнинг илк давридан бошлаб, узлуксиз таълим тизими доирасида ўрта-маҳсус касб-ҳунар таълимига алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги, боз устига сўнгги йилларда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласи ҳам Ҳукуматимиз раҳбарияти диққат эътиборидалиги,  жумладан, жорий йилнинг 10 март куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 52 - сонли «Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги Қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

“Kafolat” DASK AJ Тошкент шахар филиали томонидан бу борадаги олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш учун Тошкент иқтисодиёт ва бизнес коллежи билан ўзаро хамкорлик йўлга қўйилган. Бундан кўзланган асосий мақсад малакали мутахассислар тайёрлаш самарадорлигини ошириш, коллеж битирувчиларини келажакда ўз касби бўйича иш ўринлари билан таъминлаш, шаҳар ва туманларда кадрларга бўлган эҳтиёжни тўла қондиришдан иборатдир.

Қайд этиб ўтиш лозимки, пойтахтимиздаги мазкур коллежни 2014-2015 ўқув йилида 4 та мутахассислик бўйича 519 нафар ўқувчи битирмоқда. Шундан 30 нафардан ортиқ ўқувчилар ўз амалиётларини “Kafolat” DASK AJ Тошкент шахар филиали ва унинг 13 та туман бўлимларида юқори даражада ўтказмоқда.