Туланинг Советский туман суди беш кишини ўлдиришда айбланган 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси Серажин Шералиевни икки ойга қамоққа олиш ҳақида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.
Илгарироқ Туладаги шахсий уйлардан бирида икки аёлни ва уч болани ўлдирган Шералиев айбига иқрор бўлгани хабар қилинган эди. Айтилишича, у 31 июлга қадар назорат остида бўлади.