Туркияда Bank Asya давлат назорати остига олинди

Жаҳон 01 Июнь 2015 2230

Туркия банк соҳаси назорати агентлиги Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг асосий рақибларидан бири Фатҳуллоҳ Гулен билан боғлиқ Bank Asya банкини ўз назорати остига олди. Бу ҳақда агентликка баёнотига таянилган ҳолда маҳаллий матбуотда хабар берилди.

Агентлик расмийларининг таъкидлашича, банкдаги муаммолар Туркиянинг молиявий барқарорлигига хавф солган.

Ўз навбатида, мамлакат бош вазири Аҳмад Довудўғли бу ҳодиса ҳеч қандай сиёсий мотивларга эга эмаслигини таъкидлаб ўтди. Февраль ойида регулятор агентлик ташкилот фаолиятининг етарли даражада шаффоф ва очиқ эмаслигини рўкач қилиб, банк раҳбариятини алмаштирган эди.

Кўпроқ янгиликлар