Украинада футбол бўйича 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатини тўғридан-тўғри трансляция қилишдан воз кечилди. Украина Миллий телерадиокомпанияси бош директори Зураб Аласания U-20 баҳсларидан нима сабабдан воз кечилганини изоҳлаб ўтди.
“Компаниянинг бош директори сифатида, трансляциялар харидида охирги гапни айтишга ҳаққим бор. Қарор қуйидагича: “UA: Перший” воқеани трансляция қилиб бормайди, негаки мусобақанинг ҳомийси Россиянинг “Газпром” компаниясидир”, – унинг сўзларини келтиради “Футбол 24” портали.
Унинг фикрича, Украина терма жамоаси ҳам мусобақада қатнашишдан воз кечиши керак эди.