Уйчи тумани аҳолиси бетон ариқлар ўрнатишдаги нопрофессионал ёндашувдан азият чекмоқда

Ўзбекистон 01 Июнь 2015 2746

Сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳар қандай кишини қувонтираётганига шубҳа йўқ. Лекин баъзи ҳолатларни кўриб «бу ишни ростдан ҳам профессионал қурувчилар қилганми» деган ҳаёлга борамиз.

Наманган вилоятнинг Уйчи туманидаги Машад қишлоғидаги «Эргашган» кўчасида 30-умумтаълим мактаби жойлашган. Сезган бўлсангиз керак, нисбатан гавжум бўладиган кўча. Мазкур кўча четида ўрнатилган ариқлар йўлдан 10-15 см баландликда жойлашган. Ёмғир ёғадиган бўлса ариққа оқиши керак бўлган сув кўчада тўпланиб қолади. Бу эса ўз навбатида мактаб ўқувчиларига, қишлоқ аҳолисига ноқулайчилик туғдирмоқда. Биламизки, йўл четидаги ариқлар ўзига хос дринаж тизими бўлиб, кўчаларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиши зарур. Уйчида ўрнатилган ариқ эса одамларга фойда бўлиш ўрнига зарар етказмоқда.

Уйчилик суҳбатдошимиз қуйидаги фикрларни билдирди:

«Аслида иши тугамаган йўлни битди деб топшириб юборишди. Асфальт тўлиқ бўлгани йўқ, йўл белгилари ҳам ўрнатилмади. Ахир бу ердан болалар ўтади-ку. Бетон ариқларнинг айримлари чўкиб ётибди. Кўча четида ўрнатилган ариқлар нега йўлдан 10-15 см баландликда жойлашгани ҳақида сўраганимизда, яна асфальт қиламиз, йўл ариқ билан тенглашади дейишганди. Аммо икки йилдан бери бу ишни қилишмаяпти. Ёмғир ёққанда йўлда сув йиғилиб қолади. Бу эса қўшимча муаммолар туғдиради. Юқорида айтганимдек, сув йиғилиши натижасида ариқлар чўкиб кетяпти. Бу ҳолат ҳар бир уйчиликни таъбини хира қиляпти».

Қурилиш ишларида майда нарсалар бўлмайди. Ҳар бир деталга алоҳида ёндашув бўлиши, энг майда ишларни ҳам ҳақиқий профессиналлар бажариши керак ахир айтганимиздек давлат бюджетидан катта маблағлар сарфланаётган бўлса. Шундагина юқоридаги ҳолатлар кузатилмайди. Умид қиламизки, туман раҳбарлари бу камчиликни албатта тўғирлайдилар.

Манба: telegraf.uz

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38374 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14062 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90772 Ўзбекистон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 319 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2012 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 2804 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1313 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3333 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 618 Технология
Сериал давом этади: «Барселона» келишув яқин дейди, «Ливерпуль» рад этади
23:05 / 17.08.2017 1037 Спорт
Кўпроқ янгиликлар