1 июндан Япония ҳукумати анъанавий Super Cool Biz акциясини ўтказишни бошлади. The Mainichi нашрининг ёзишича, кампания доирасида амалдорлар ишга норасмий кийимларда ва спорт пойафзалида келади. Шу тариқа энергия тежаш мақсадида кондиционерларни ўчириб қўйиш имконияти туғилади.
Япония бош вазири Синдзо Абэ ва ҳукумат аъзолари навбатдаги йиғилишга Окинава оролининг “кариюси” номли кўйлакларида ташриф буюради. Таъкидланишича, бу гавайи кўйлакларининг японча муқобилидир.