"Барселона" клуби ҳимоячиси Жорди Альба жамоа билан янги келишувга эришди

Янги келишув 2020 йилга қадар давом этади. Футболчининг трансфер нархи эса 150 млн евро этиб белгиланди.

Келишув бандлари тез кунларда расман эълон қилинади. 

Маълумот учун, Альба каталонияликлар жамоасига 2012 йилда "Валенсия"дан келганди. У "кўк-анорранглилар" сафида икки марта Испания чемпионлиги (2012/13, 2014/15), бир марта Испания кубоги (2015) ҳамда бир марта Испания Суперкубогини қўлга киритган. У 2014-15 йилги мавсумда 27 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ҳамда 3 голли пас муаллифига айланди.