Аллегри “Ювентус”ни ЕЧЛ финалидаги исталган ўйин ривожига тайёрламоқда

Спорт 02 Июнь 2015 944

Туриннинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри Чемпионлар Лигаси финалидан олдин матбуот-анжумани ўтказди.

“Биз нимага қодирлигимизни биламиз ва ўзимизга ишонамиз. Ҳозир биз нима бўлиши мумкинлигига эмас, ўз устимизда ишлашга бор эътиборимизни қаратишимиз керак. Биз “Барселона” дарвозамизга гол уришини пойлаб ўтирмоқчи эмасмиз.

“Барса” бошқа жамоларга нисбатан умуман бошқача ўйин намойиш қилмоқда. Биз тиғиз ўйнаб, рақибга бемалол ҳаракатланишига имкон бермаслигимиз лозим. Финал тақдирини 11 метрлик пенальтилар серияси ҳал қилиши ҳам мумкин, бироқ фикримча, бунинг эҳтимоли кам. Бироқ исталган бурилишга тайёр туришимиз лозим. Финалдаги ғалаба улкан воқеа ва мавсумнинг ажойиб якуни бўларди.

Лионель Мессини тўп билан ҳаракатланаётганда тўхтатиш мушкул. Унга қарши курашда позицияни тўғри танлай билиш керак.

Финалда бизда ижобий лаҳзалар бўлади. Хотиржамликни сақлаб, ваҳима қилмаслик керак. Бу мавсум клуб тарихига киради. Ҳар доим ҳам жамоа уч турли мусобақада бутун йўлни босиб ўта олмайди.

Финалга беш кун қолганда бизнинг лагерда ажойиб муҳит сурмоқда. Бу мавсумни янада ажойиб қила олиш қўлимиздан келармикан, кўрамиз”, деб ўз сўзларини ниҳоялади Аллегри.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар