АҚШда аэропортлар хавфсизлиги оширилди

Жаҳон 02 Июнь 2015 1285

АҚШ миллий хавфсизлик вазири Жей Жонсоннинг баёнотига кўра, мамлакат аэропортларида назорат янада кучайтирилади.
Илгари синовдан ўтказилган хавфсизлик тизими кутилган натижани бермади. Текширувлар шуни кўрсатдики, 70 ҳолатдан 67тасида бортга қурол ва портловчи модда олиб киришга муваффақ бўлинган.
Reuters агентлигининг хабар беришича, текширув АҚШнинг ўнлаб аэропортларида ўтказилган. Агентлар қурол ва портловчи ускуналар муляжларини хавфсизлик тизимидан олиб ўтиши талаб қилинган. Уларнинг аксарияти бунинг уддасидан чиққан.
Текширув қониқарли натижа бермагач, Транспорт хавфсизлиги маъмурияти хавфсизлик тизимига ишонч йўқлигини тан олган ва назоратни кучайтиришга чақирган.
Текширув натижаларини қўлга киритиган вазирлик бу борада тезкор чора-тадбирлар кўра бошлади. Хусусан, персонални тренингдан ўтказиш, қўшимча жиҳозлар ўрнатиш, текширувларни кучайтириш режалаштирилмоқда.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47776 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7798 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18913 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:43 0 Спорт
Шавкат Мирзиёев: Ўқувчилар бир хил форма кийиши керак
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:31 192 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1013 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар