Маданият ва спорт ишлари вазирлигида аввал Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари-"Ўзбекнаво" ЭБ бош директори лавозимида фаолият юритаётган, шунингдек вазир вазифасини вақтинча бажариб келаётган Ахмедов Баходир Мажидович вазир этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар қилинган.

Б.Ахмедов шу кунгача вазирликнинг туман бўлимида бадиий раҳбар, туман бўлими мудири, Тошкент шаҳар бошқарма бошлиғи ўринбосари, Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ва вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган.
 
Маълумот учун, Баходир Ахмедов 1973 йилда туғилган бўлиб, 1996 йилда Тошкент электротехника алоқалар институтини, 2007 йилда эса Президент қошидаги Давлат бошқарув академиясини битирган.
 
"Б.Ахмедовга мамлакатимиз маданияти, санъати ва спортини ривожлантиришдаги ишларида муваффақият ва улкан зафарлар тилаймиз", дейилади вазирлик сайтида.