Рафаэль Бенитес Мадриднинг «Реал» клуби билан уч йиллик шартнома имзолади, дея хабар бермоқда AS нашри.

Нашр манбаси келтирган ахборотга кўра, мураббийнинг йиллик маоши 4 миллион еврога тенг бўлади.

«Реал» ҳозирча шартнома имзолангани ҳақида ҳеч бир расмий ахборот берганича йўқ. Бундай хабар 3 июнь куни, Тошкент вақти билан соат 16:00да эълон қилиниши кутилмоқда.