2 июнь куни ўз истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилган Йозеф Блаттер навбатдан ташқари сайловлар ўтказилгунига қадар ФИФА президентлигида қолишини маълум қилди. 

"Мен янги сайловлар ўтказилгунга қадар ўз лавозимида қоламан. Режага кўра кейинги конгресс 2016 йил майда Мексикада бўлиб ўтади. Бироқ биз бунча кута олмаймиз. Шу сабабли мен ижроия комитетидан иложи борича тезроқ навбатдан ташқари конгресс ўтказишни сўрайман", – деди Блаттер матбуот-конференциясида. 

Эслатиб ўтамиз, Йозеф Блаттер ушбу лавозимда 1998 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда.