Бухорода “Ипак ва зираворлар” XIV Халқаро фестивали бўлиб ўтди

Ўзбекистон 02 Июнь 2015 1170

1 июнь куни қадимий Бухорода “Ипак ва зираворлар” XIV Халқаро фестивали ўз ниҳоясига етди.

Ўрта асрларда Бухоро мис-ўймакорлик ва зардўзлик санъатининг йирик марказига айланди. Ҳозирда бу санъат турларининг анъаналарини ҳозирги авлод бухороликлар сақлаб қолишга ҳаракат қилишмоқда. “Ипак ва зираворлар” фестивали қадимий шаҳарнинг сайёҳлик имижини оширишга қаратилган бош тадбирлардан бири ҳисобланади.

Фестиваль Бухоро вилояти ҳокимияти, “Ўзбектуризм” миллий компаниясининг минтақавий бошқармаси, “Ҳунарманд” уюшмасининг вилоят бошқармаси томонидан ташкил этилди.

Фестивалда давлатимизнинг турли вилоятларидан, шу жумладан Бухоро, Самарқанд, Андижон, Хива ва Риштон каби ҳунармандчилик марказларидан уста-ҳунармандлар иштирок этишди. Бундан ташқари, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистондан ташриф буюрган меҳмон ҳунармандлар ҳам фестивалда ўз маҳоратларини намойиш қилишди.

Қарийб 5 минг сайёҳ, томошабин ва фестивал иштирокчилари фестивалнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этдилар. Очилиш маросими анъанавий тарзда Хўжа Насриддин ҳайкали ёнида бўлиб ўтди.

Фестивалнинг уч куни давомида Бухоронинг тарихий маркази нафақат ипак ва зираворлар, балки заргарлик буюмлари, сополдан ишланган буюмлар, гиламлар, сўзаналар сотиб олиш мумкин бўлган катта шарқона бозорга айланди.

Фестиваль доирасида Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасида “Ипак Йўлидаги шаҳар – Бухорони қандай қилиб жаҳон сайёҳлик марказларидан бирига айлантириш мумкин” деган мавзуда илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Туризм ва саёҳатлар бўйича Жаҳон кенгаши экспертларининг маълумотларига кўра, 2025 йилга қадар Ўзбекистонга уюштириладиган сайёҳлик сафарлари сони 2013 йилга нисбатан 1,6 мартага ўсиб, йилига 3,2 млн кишини ташкил қилиши мумкин. Ушбу ташкилот экспертлари Ўзбекистонни сайёҳлик буми кутилаётган “топ-5”та мамлакатлар қаторига киритган. Республикада сайёҳлик соҳасида 200 мингдан ортиқ одам фаолият юритмоқда, соҳанинг мамлакатимиз ЯИМига қўшган умумий ҳиссаси эса 2 фоиздан кўпроқни ташкил қилмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар