Буюк Британияда ислом динига эътиқод қилувчилар сони жадал суръатлар билан ўсмоқда

Жамият 02 Июнь 2015 5502

Буюк Британияда англикан черкови охирги йилларда ўзининг эътиқодчиларининг 2 миллионга яқинини йўқотди, ислом дини эса мамлакатда диндорлар орасида тез суръатлар билан ўсаётган динга айланди. Бу ҳақда Independent газетаси маълум қилган.

Жамоатчилик фикрини билиш мақсадида Буюк Британиянинг ижтимоий тадқиқотлар миллий маркази томонидан ўтказилган сўровномада англикан черковида ибодат қилувчи британияликлар сони 2012 йилдан 2014 йилгача давр мобайнида 21 фоиздан 17 фоизга, яъни 1,7 млн кишига камайиб кетгани аниқланди. Ҳозирда мамлакатнинг 8,4 млн кишиси ўзини англикан деб ҳисоблайди.

Шу давр ичида ислом динига эътиқод қилувчи одамлар сони миллионга кўпайган ва бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади ҳамда ислом динини Бирлашган қиролликда энг тез суръатлар билан ўсаётган динга айлантиради. Мамлакатнинг 2,4 млн аҳолиси ислом динига эътиқод қилади.

Собиқ архиепископ, Кентерберий лорди Жорж Кэри агар бу тенденцияга қарши чоралар кўрилмаса, Англия черкови йўқолиб кетиш чегарасига келиб қолишидан огоҳлантирмоқда.

Сўралганларнинг 49 фоизи ўзларини ҳеч қайси бир динга мансуб эмасликларини айтишган.

Британиянинг мусулмон жамоатчилиги Ғарбий Европадаги энг йирикларидан бири ҳисобланади ва турли ҳисоб-китобларга 2,8 млн кишидан иборат. Мамлакатда 1,5 мингта масжид фаолият юритади. Мусулмон аҳлининг аксарият қисми – миллионга яқин мусулмон Лондонда истиқомат қилади.

Кўпроқ янгиликлар