Деҳлилик “пластик қироли” роҳиб бўлиш учун ўзининг 600 млн долларидан воз кечишга қарор қилди

Жаҳон 02 Июнь 2015 2108

Ҳиндистоннинг DR International компанияси директори Банварлал Доши жайнизм йўналишидаги ҳинд дини роҳиби бўлиш учун ўзининг 600 млн долларлик бойлигидан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда The Times of India нашри хабар бермоқда.

Деҳлилик “пластик қироли” деб ном олган Доши 1982 йилдан бери роҳибликка кирмоқчи бўлган, бироқ у фақат ўтган йилигина ўз оиласини бундай йўл тутиш зарурлигига ишонтиришга муваффақ бўлган.
Дошининг компанияси пластмасса ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Дошининг роҳибликка қабул қилиниши маросими 31 майда бўлиб ўтди, унда 150 мингдан кўпроқ одам иштирок этди. Доши ўз бойлигининг катта қисмини жайнизм черковига хайр-эҳсон қилишга қарор қилди.

Энди тадбиркор ўзининг кўчмас мулкидан воз кечиши керак бўлади. У мобиль телефондан фойдаланмайди, фақат оппоқ кийимда юради. Доши ҳар куни тонгги соат 4 да туриб, йога ва медитация билан шуғулланишига, ҳашаротларга зиён етказмаслик учун доимо ялангоёқ ҳолда юришига тўғри келади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар