Гонконгда Hermes Birkin сумкаси рекорд даражадаги 223 минг долларга сотилди

Жамият 02 Июнь 2015 742

Тимсоҳ терисидан ишланган қирмизи рангдаги Hermes Birkin сумкаси Гонконгда Christie's International Plc аукционида рекорд даражадаги нархга – 1,72 млн гонконг долларига (223 минг АҚШ доллари) сотилди.

2014 йилда ишлаб чиқарилган ушбу сумка хонанда ва актриса Жейн Биркиннинг шарафига унинг номи билан аталган.

Hermes сумкаси учун тўланган аввалги рекорд қиймат 203 минг долларни, барча брендлар орасида энг қиммат сотилган сумка эса 218,5 минг долларни ташкил қилаётган эди. Актриса Элизабет Тейлорга тегишли бўлган бу сумка 2011 йилда Нью-Йоркда Christie's аукционида сотилган эди.

Кўпроқ янгиликлар