Ҳиндистон қуролли кучлари Покистонни икки давлат чегара ҳудудида ўт очишни тўхтатиш борасидаги тартибни 3 марта бузганликда айблади. Тўқнашув вақтида ҳиндистонлик аскар жароҳатлангани ҳақида NDTV канали хабар берган.

Хабарда айтилишича Покистон ҳарбийлари Катхуа (Жамму ва Кашмир штатларидаги) чегара постига қарата ўт очган.

Ҳиндистон мудофаа вазирлиги мамлакат ҳудудига қўшни давлатдан 4 нафар террорчи ўтишга уринганини таъкидлаган. Улардан 3 нафари йўқ қилинган ва тўртинчи одам қидирилмоқда.