Илон заҳри сотиш билан шуғулланган қашқадарёлик эркак ва унинг шериклари қўлга олинди

Жамият 02 Июнь 2015 3963

1969 йили Қашқадарёда туғилган фуқаро Шодмон Тўхтаев илон заҳрини ноқонуний сотишда айбланди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси хабар бермоқда.
Айтилишича Тўхтаевга Умар исмли таниши илон заҳрини сотишни таклиф қилган. Орада келишув бўлгач, Умар тўрт пластик идишда илон заҳри олиб келган. Улар ўз фаолиятларига 19-20 ёшли Ғулом ва Сафарни, 23 ёшли Дилнурни ҳам тортишган.
Шериклар Тошкентнинг Чилонзор туманидаги 1-сонли шифохона қаршисидаги ресторанда ўтириб, даволаниш мақсадида ташриф буюрганларга алдов йўли билан заҳарни сота бошлаган. Илон заҳрининг 1 грамми 60-90 АҚШ долларига пулланган.
2014 йилнинг 18 апрель куни Тўхтаев 200 грамм заҳарни 18 минг долларга сотаётган чоғда қўлга олинди. Суриштирув жараёнида унинг барча шериклари ҳам фош этилди. Жиноий гуруҳ суд олдида жавобгарликка тортилди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14585 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68274 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37136 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 1022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1128 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1699 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1707 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар