2 июнь куни ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Рамади шаҳри яқинидаги Эвфрот дарёсидаги тўғонни ёпиб қўйди. Бу билан Анбар вилояти деярли чучук сув таъминотидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, жангарилар тўғоннинг асосий дарвозалари табақаларини ёпиб, Анбар вилоятининг жанубий туманларига сув оқимини тўхтатиб қўйганлар. Дарё оқими бўйлаб пастда Ироқнинг Ал-Хоббания ва Ал-Холидия каби йирик шаҳарлари жойлашган. Бу шаҳарлар аҳолиси айнан Эвфротдан сув олганлар. Баъзи фикрларга кўра, ИШИД шу тариқа сув сатҳини камайтириб, ўз жангариларини ушбу шаҳарларга ташламоқчи.
Май ойи ўртасида ИШИД жангарилари Анбар вилоятининг маъмурий маркази Рамади шаҳрини босиб олган. Шундан кейин Ироқ ҳукумати назорати остида вилоятдаги 41 та йирик аҳоли пунктидан 5 тасигина қолган эди. Айни пайтда Ироқ армияси Анбар вилоятини ИШИД жангариларидан озод этиш бўйича ҳарбий операция ўтказмоқда