Ислом Каримов Оқсаройда Туркманистон ТИВ раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон 02 Июнь 2015 2055

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2 июнь куни Оқсаройда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди.

Ислом Каримов Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлиги кўплаб соҳаларда изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади. 

Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Ўзбекистон Президенти ва халқига Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг самимий саломи ва ҳурмат-эҳтиромини изҳор этди ҳамда Туркманистон раҳбарияти ўзаро алоқаларни мамлакатларимиз ва халқларимизнинг узоқ муддатли манфаатларига мос равишда янада юксак босқичга кўтаришга тайёр эканини билдирди. 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги серқирра муносабатлар бугун изчил ривожланаётгани, бу ҳамкорлик барқарорлиги ва самарадорлиги билан муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди. Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлар ўзбек ва туркман халқларининг кўп асрлик умумий тарихи, муштарак маънавий ва маданий қадриятлари, яқин қўшнилик, ўзаро ҳурмат тамойиллари асосида муваффақиятли ривожланиб бормоқда. 

Сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда қўшма саъй-ҳаракатлар билан эришилаётган натижалар ўзаро манфаатли шерикликни ишончли тарзда ва изчил мустаҳкамлаш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда. 

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми жадал ўсиб бормоқда. 2014 йил якунларига кўра, бу борадаги кўрсаткич 410 миллион АҚШ долларидан ошди, ўсиш суръати 16,6 фоизни ташкил этди. 

Туркманистон Ўзбекистоннинг Оролни қутқариш халқаро жамғармасига амалдаги раислигини, шу жумладан, “Орол денгизи ҳавзасидаги мамлакатларга ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракат дастури”нинг учинчи босқичи ва БМТ Бош Ассамблеяси 68-сессиясида расмий ҳужжат сифатида қабул қилинган «Орол денгизи қуришининг оқибатларини бартараф этиш ва Оролбўйида экотизимлар ҳалокатининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастури» амалга оширилишини қўллаб-қувватлайди. 

Учрашувда томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик бошқа масалалар юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар