ЖАРдаги Шерлар боғида америкалик сайёҳ урғочи шер ҳамласидан ҳалок бўлди

Жаҳон 02 Июнь 2015 3102

Жанубий Африка Республикасининг иккинчи йирик шаҳри Йоханнесбург яқинида жойлашган Шерлар боғида АҚШлик сайёҳ урғочи шер ҳамласидан олган жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC телеканали хабар бермоқда.

Йиртқич боғ ҳудудидан кетаётган автомобилнинг очиқ ойнасига сакраб, машина ичига кириб олган. Машинада ёш эр-хотин бўлган. Улар шер ҳамласидан оғир жароҳатлар олишган. Аёл олинган жароҳатлардан ҳалок бўлган, эркак оғир аҳволда шифохонага етказилган.

АҚШлик саёҳнинг ўлими 2015 йилда Шерлар боғида рўй бераётган учинчи ўлим бўлди. Шер ҳамласидан кейин боғ соқчилари шернинг кетидан қувлаб боришган, бироқ уни отишга қарор қилишмаган.

Шерлар боғи Йоханнесбургдан шимол томонга 30 км узоқликда жойлашган ва сайёҳлар орасида жуда оммалашган. Боғ ҳудудида гепардлар ва ола-була гиеналар эркин тарзда ҳаракатланиб юради. Шерлар оилалари қўриқланувчи катта қафаслар ичида сақланади. Ташриф буюрувчилар бу қафасларни автомобилларда кесиб ўтиб, йиртқич ҳайвонларни томоша қилишлари мумкин. Бироқ боғнинг ички тартиб-қоидаларига кўра, автомобиль ойнасини тушириш қатъиян ман қилинган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33712 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13246 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88048 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:27 140 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 434 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 459 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1663 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар