"Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер “Ливерпуль” жамоаси билан шартнома имзолашга яқин турибди.

Хабар қилинишича, томонлар келишувга эришишга яқин туришибди ва шу ҳафта давомида барча расмиятчилик ишлари ҳал этилади.

Англия термаси аъзоси мерсисайдликлар ёздаги илк харидига айланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” Милнерга ҳафтасига 165 минг фунт маош таклиф қилганди.