АҚШнинг товуқдан таомлар тайёрлашга ихтисослашган KFC тамаддихоналар тармоғи таомлар сифати ҳақида ёлғон ахборотни тарқатгани учун учта Хитой компанияси устидан судга шикоят қилди, деб ёзмоқда The Wall Street Journal нашри.

Компания вакилларининг айтишича, KFC нинг хитойлик рақбатчилари тармоққа тегишли қаҳвахоналарда олти қанотли ва саккиз оёқли ирсий модификацияланган товуқлардан тайёрланган таомлар тортиқ қилиниши ҳақида ишончсиз ахборот тарқатган.

Маъмурий жавобгарлик иши Хитойнинг Shanxi Weilukuang Technology, Taiyuan Zero Point Technology ва Yingchenanzhi Success and Culture Communication компанияларига нисбатан қўзғатилган. Ушбу компаниялар WeChat ижтимоий тармоғида ушбу ёлғон ахборотни тарқатган.

KFC моддий зарар сифатида ҳар бир компаниядан 242 минг доллар товон пули талаб қилмоқда.