Латвия делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон 02 Июнь 2015 882

Латвия қатнов йўллари вазири ўринбосари Ульдис Рейманис раҳбарлигидаги делегация 1 июнь куни Ўзбекистонга келди.

Делегация таркибига транспорт ва логистика соҳасида фаолият олиб борувчи компаниялар вакиллари кирган.

1 июнь куни «ТехноПлаза» бизнес-марказида Латвия делегацияси ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида бизнес-учрашув бўлиб ўтди.

2 июнь куни делегация Навоий вилоятига ташриф буюришни, 3 июнь куни эса транспорт ва логистика бўйича «Ўзбекистон — Латвия — ЕИ мамлакатлари: янги имкониятлар ва истиқболлар» халқаро конференциясида иштирок этиш кўзда тутилган.


Кўпроқ янгиликлар