Даниянинг болалар учун конструкторлар ишлаб чиқарувчи Lego компанияси Lego Worlds видеоўйинини ишлаб чиқди. Унинг анонси компаниянинг расмий сайтида эълон қилинди.

Таъкидланишича, у Minecraft ўйинига рақобатчи бўлиши кутилмоқда.

Lego Worlds’да фақатгина тайёр оламлардан фойдаланиш эмас, балки конструктор ёрдамида янги оламлар яратиб ўйнаш имконияти бўлади. Уйлар қуришга мўлжалланган ғиштлардан ташқари, машиналар, аждарлар, самолётлар, мотоцикллар ва ҳайвонлардан фойдаланиш мумкин бўлади.
Ҳозирча ўйиннинг бошланғич версия тақдим этилди. Уни интернетдан кўчириб олиш мумкин.