Марғилонда мактаб директори биринчи синфга қабул қилиш учун пора олгани маълум бўлди

Жамият 02 Июнь 2015 1397

Марғилондаги мактаб директорларидан бири болаларни биринчи синфга қабул қилиш учун пора олгани аниқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
Нашрда ёзилишича, 60 ёшли Э. Ахунбабаев Маҳфузахон исмли аёлдан пул тама қилган. У опаси Марҳабохон билан фарзандини умумтаълим мактабига жойлаштириш учун Ахунбабаевга учраган. Директор улардан 100 доллар ва 100 минг сўм талаб қилган. Аёллар ҳозирча 200 минг сўм бера олишларини, қолган ярмини эса бир ойдан сўнг етказишларини айтишган.
Директор аёлларни қоровулхонага бошлаб, улардан пулни олган. Унинг ёнидан чиққан опа-сингиллар милицияга арз қилишган. Ахунбабаев тезда қўлга олиниб, судга топширилган.
Мактаб директори мансабдан четлаштирилиб, тегишли жазога тортилди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар