Афсонавий голландиялик футболчи Марко Ван Бастен Чемпионлар Лигасини футбол бўйича дунёдаги энг кучли мусобақа деб ҳисоблашини айтди. “Милан” ва Голландия терма жамоаси собиқ ҳужумчисининг айтишича, агар бугунги кундаги “Барселона”га имконият берилганда, у жаҳон чемпионатини ютган бўларди.

“Европада дунёнинг энг кучли футболчилари тўп суради. Жорий йилдаги Чемпионлар Лигаси яримфинал учрашувларида иштирок этган футболчилар номига бир қаранг. Ўйин даражаси ва кескинлиги бўйича Чемпионлар Лигаси Жаҳон чемпионатини ортда қолдиради. Агар “Барселона” бу мусобақада иштирок этганда, у бемалол чемпионатни юта олган бўларди”, деб ҳисобламоқда ван Бастен.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Ювентус ўртасидаги Чемпионлар Лигасининг финал учрашуви 6 июнда Берлинда бўлиб ўтади.