Мавсум якунига етгач таътилга йўл олган “Арсенал”нинг германиялик ҳимоячиси Пер Мертезакер вақтини мазмунли ўтказмоқда.

У айни кунларда 11 метрлик нуқтадан зарба бериш сирларини ўрганишни бошлаб юборган - шу мавзудаги китобни мутолаа қилмоқда. Бу ҳақда Мертезакер ўз Facebook саҳифасида маълум қилган.

“Таътилдаги вақтимни Бен Литлетоннинг “11 метр” номли китобини ўқиш билан ўтказяпман. Кўрамиз, агар китобни ўқиб бўлсам, балким пенальти тепишга уриниб кўрарман”, дея ёзади футболчи.

Таъкидлаш лозим, Пер Мертезакер ҳали ҳеч қачон ўйин пайтида пенальти амалга оширмаган.