НАТО Польшанинг Шчецин шаҳридаги ҳарбий контингентини икки баробарга кўпайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Forsal.pl портали хабар бермоқда.

Айтилишича, ҳарбий хизматчилар сони 400 кишига етказилади, улар альянсга аъзо 20 давлат вакилларидан иборат бўлади. Гуруҳнинг молиялаштирилиши ҳам кўпайтирилади.

Яқинда ҳарбий қисмга ҳарбий денгиз кучлари, ҳарбий ҳаво кучлари ва махсус гуруҳлар келиб тушади.