2 июнь куни Нигериянинг Майдугури шаҳридаги бозорлардан бирида кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда Рейтер хабар қилган.

Гувоҳларнинг айтишича, ҳодиса қурбонлари миқдори 50 нафардан ошиши мумкин.

Қайд этиш жоизки, бу шу шаҳарда шу ҳафтада рўй берган иккинчи портлаш бўлди.

30 май куни ҳам Майдугури шаҳридаги масжидда теракт амалга оширилган ва 29 нафар киши ҳалок бўлганди. Бу хунрезлик учун жавобгарликни "Боко Ҳарам" гуруҳи ўз зиммасига олган.