Нью-Йорк метросида оёқларини кериб ўтирадиганлар жазоланмоқда

Жамият 02 Июнь 2015 2226

Нью-Йорк ҳукумати шаҳарнинг жамоат транспортидан фойдаланувчи аёлларини ҳимоя қилишга бел боғлади. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари маҳаллий метрополитен раҳбарияти ташаббуси билан метро вагонларида оёқларини ҳаддан зиёд катта очиб, кериб, шу тариқа икки кишига мўлжалланган жойни эгаллаб ўтирадиган эркак йўловчиларни жаримага тортишни бошлади. Уларнинг бундай хатти-ҳаракат сабабли қолган йўловчилар оёқда тик кетишга мажбур бўлишмоқда

Бруклинда полиция ходимлари икки нафар лотин америкалик йигитни “оёқларини кериб ўтириб, бошқаларга ҳурматсизлик қилганлари” учун ҳибсга олдилар. Қоидабузарлар суд олдида ўз қилмишлари учун жавоб бердилар. Суд ҳаками дастлаб айбланувчиларнинг кундуз куни қўлга олинганликлари ҳолатига гумон билан қаради, чунки куннинг бу вақтида метро вагонлари ҳеч қачон тўла бўлмайди ва шунинг учун йигитлар қолган йўловчиларга ҳалақит берганликлари даргумонлигини айтди.

Бироқ шунга қарамай, йигитларга нисбатан шартли жазо қўлланди: агар улар маълум муддат ичида қонунни бузмасалар, улардан “ножоиз ўтирганлик” айби олиб ташланади. Чиқарилган ҳукм тафсилотлари ва шартли жазо муддати ошкор этилмаган. Журналистлар бундай ҳукмнинг чиқарилиши ва бундай хатти-ҳаракатлар учун жавобгарликка тортишнинг бошланиши ҳолатининг ўзини “бутун дунё блогерлари ва феминисткаларининг ғалабаси” деб аташди.

Бу муаммога даставвал блогерлар эътиборни қаратишди, улар Tumblr ижтимоий тармоғида оёқларини кериб ва шу тариқа ёнидаги бўш ўринни ҳам эгаллаб ўтирадиган одамларнинг суратларини чоп этишни бошлашган эди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36238 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42801 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5719 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17407 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 6082 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 2091 Жамият
Кўпроқ янгиликлар