2015 йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.

Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари, Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўллари ва механизмлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, бўлажак олий даражадаги учрашувга тайёргарлик нуқтаи назаридан ўзаро манфаат касб этган Ўзбекистон-Туркманистон алоқаларини мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди.

Икки давлат ТИВ раҳбарлари долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Музокараларда Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Шири Шириев иштирок этди.