Ўзбекистонда «Маънавий ҳаёт» журнали таҳририяти ташкил қилинади

Ўзбекистон 02 Июнь 2015 1775

2015 йил 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маънавий ҳаёт» журнали таҳририятини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази муассислигида юридик шахс мақомига эга бўлган «Маънавий ҳаёт» журналининг таҳририяти ташкил этилади.

«Маънавий ҳаёт» журнали таҳририятининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

- Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази билан келишилган мавзулар режасига асосан журнал учун материаллар тўплаш, улар асосида илмий мақола ва тахлилий материаллар тайёрлаш, журнални ҳар чоракда бир марта нашр этиш ва тарқатиш;

- халқимизнинг бой тарихи ва маданий меросини, миллий ғоямизнинг асосий тушунча ва тамойилларини, Ўзбекистонда барпо этилаётган замонавий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг маънавий асосларини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш;

- жамиятимизнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган самарали усул-услубларга бағишланган илмий мақолаларни чоп этиш, миллий урф- одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама ёритиб бориш;

- мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини атрофлича шарҳлаш ва тушунтириш.

«Маънавий ҳаёт» журнали таҳририяти бош муҳаррири Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари томонидан тайинланиши ва вазифасидан озод этилиши белгилаб қўйилди.

«Маънавий ҳаёт» журнали таҳририяти Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 42-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги биносига ижара тўлови ундирилмасдан жойлаштирилади.

«Маънавий ҳаёт» журнали таҳририятининг пул маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

  • журнални сотишдан тушадиган маблағлар;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари, хорижий ва халқаро ташкилотлар, хорижий
  • давлатларнинг грантлари;
  • бюджет маблағлари (субсидия);
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.

“Маънавий ҳаёт” журналининг илк сони 2014 йил февраль ойида нашрдан чиққанди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар