Ўзбекистонда қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорлари тасдиқланди

Ўзбекистон 02 Июнь 2015 1851

2015 йил 26 май куни Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан “Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор қабул қилинганди.

Қарорга кўра, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш чораларини янада кучайтириш мақсадида қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқланди.

Шунингдек, Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг 2010 йил 6 апрелдаги 10/10-сонли «Қонунга хилоф равишда сақланганлиги ёки муомалада бўлганлиги аниқланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг миқдорини кўп бўлмаган, озгинадан кўпроқ ва кўп миқдорга мансублигининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб топилди.

Иловадаги рўйхат асосида Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тақиқланган ва чекланган 302 та турдаги гиёҳвандлик воситаларининг рўйхати ҳамда уларнинг кўп бўлмаган, озгинадан кўпроқ ҳамда кўп миқдорлари тасдиқланди.

Рўйхатга эътибор берсак, кўпчилик учун таниш бўлган гиёҳвандлик воситаларидан героиннинг кўп бўлмаган миқдори 0,001 грамм, озгинадан кўпроқ миқдори 0,001-0,005 грамм ҳамда 0,005 граммдан юқори бўлган миқдор эса кўп миқдор сифатида белгиланди. Кўкнори хашаги 5 грамм (кўп бўлмаган), 5,0-50,0 грамм (озгинадан кўпроқ миқдори), 50,0 граммдан юқори (кўп миқдор) сифатида белгиланган. Кокаин бутаси учун эса 20,0 грамм (кўп бўлмаган), 20,0-250,0 грамм (озгинадан кўпроқ миқдори), 250,0 граммдан юқори (кўп миқдор) сифатида белгилаб берилган.

Изоҳ: Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг «кўп бўлмаган» миқдордан кам миқдорлари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган «оз миқдор» деб ҳисобланади.

Гиёҳвандлик воситалари материалларга (тампон, дока, бинт ва бошқаларга) шимдирилган кўринишда бўлса, материалдаги гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп модданинг экстракцияси амалга оширилади ҳамда унинг миқдори қуруқ қолдиғига кўра аниқланади.

Замбуруғларнинг мевали танасининг миқдори у доимий оғирликкача қуритилгандан сўнг аниқланади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар