3 июнь куни Россия президенти Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг иштирокчиларини қабул қилади. Бу ҳақда Кремль расмийларига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
“Учрашувда ШХТ фаолиятининг Россиянинг 2014-2015 йиллардаги раислиги доирасидаги энг муҳим томонлари, шунингдек, ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг 9-10 июль кунлари Уфада бўлиб ўтадиган йиғилига тайёргарлик қай даражада кетаётгани муҳокама қилинади”, – дейилади хабарномада.