Путин томонидан эркинликка қўйиб юборилган “Кузя” лақабли йўлбарс киноюлдузга айланди

Маданият 02 Июнь 2015 2630

Ўтган йили Россия президенти Владимир Путин томонидан эркинликка қўйиб юборилган Кузя лақабли амур йўлбарси австралиялик кино усталари томонидан суратга олинган “Путин йўлбарси излари ортидан” фильмининг бош қаҳрамонига айланди. Бу ҳақда “Феникс” экологик жамғармаси директори Сергей Березнюк маълум қилди.

“Фильм Хитойда катта қизиқиш уйғотди”, деб таъкидламоқда Березнюк. Фильм намойишидан тушган даромад “Феникс” жамғармаси ҳисоб рақамига амур йўлбарслари ва Узоқ Шарқ леопардларини муҳофаза қилиш дастурига хайр-эҳсон сифатида ўтказиладиган бўлди. Бу пулларга браконьерларга қарши курашувчи ходимлар асбоб-ускуналар ва транспорт билан таъминланади.

Фильмда Кузянинг Хитой бўйлаб саёҳати ва маҳаллий аҳолининг “меҳмонга” бўлган муносабати ҳақида сўзланади. Йўлбарсча 2014 йил кузда Амур дарёсини сузиб ўтиб, Хитой ҳудуди бўйлаб ўз саёҳатини бошлаган. Бироқ Хитой йўлбарсга хуш келмаган ва у ортига – Россияга қайтиб келган.

Йўлбарс қўшни давлатда меҳмон бўлган пайтида маҳаллий товуқхоналардан бирини остин-устун қилиб ташлагани айтилган эди.

Кузя 2014 йил май ойида яна иккита йўлбарс билан эркинликка қўйиб юборилган эди. Бир ойдан кейин яна иккита йўлбарс уларга қўшилган. Кузянинг биродарлари Устин, Боря, Светлая ва Илона лақаблари билан номланишган. Беш йиртқичдан 4 таси ёввойи табиатга мослаша олган, Кузя билан Хитойга “меҳмонга” борган, ёввойи табиатга кўника олмаган Устин лақабли йўлбарс эса Ростов ҳайвонот боғига жойлаштирилган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар