Қирғизистоннинг энг новча фуқароси вафот этди

Жамият 02 Июнь 2015 3723

1 июнь куни Қирғизистондаги энг бўйи баланд одам бўлган Женгишбек Райимбоев вафот этди. Бу ҳақда “Турмуш” нашри хабар бермоқда.
Женгишбек Райимбоевнинг аҳволи кун сайин ёмонлашиб бораётган эди. Унинг онаси Жанилқан Хўжабекованинг мурожаатидан сўнг мамлакатнинг энг бўйдор одамига ёрдам кўрсатиш борасида чора-тадбирлар кўрилди.
Жумладан, 2015 йилнинг 28 май куни президент Алмазбек Атамбаев махсус қарор имзолаб, Райимбоевга 10 минг сом ойлик нафақа тайинлади. Бундан ташқари, ижтимоий ҳимоя ва қўллаб-қувватлаш жамғармасидан унинг даволаниши учун 100 минг сом ажратилди.
Аммо бу ишлар самарасини бериб улгурмади, Райимбоев 1 июнь куни вафот этди. Унинг дафн маросими 3 июнь куни бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар