2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.

Учрашув вақтида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов ўз ҳамкасби билан икки томон ўртасида олий даражада учрашув ўтказиш бўйича гаплашган.

Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари, Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўллари ва механизмлари ҳам муҳокама қилинган.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматида маълум қилинишича, 1991 йилдан буён Ўзбекистон ва Туркманистон томонлари ўртасида 16 марта олий даражадаги учрашув бўлиб ўтган. Шундан 8таси Тошкентда ва яна 8таси Ашхободда ўтказилган.