Бразилиялик машҳур футболчи, “Анжи” жамоасининг собиқ ўйинчиси ва мураббийи Роберто Карлос Қатарнинг “Ал-Арабий” клубига таклиф қилинди. У жамоа билан уч йиллик шартнома имзолайди.

“Ал-Арабий”га катта умидлар билан бормоқдаман. Жамоа олдига жиддий мақсадлар қўйилган. Яхши жамоа яратиш учун ўйинчи ва мураббий сифатида тўплаган тажрибамдан фойдаланаман”, – деди бу борада Карлос.

Илгари Роберто Карлос Туркиянинг “Сивасспор” ва “Ақҳисар Беледиеспор” жамоаларига мураббийлик қилган эди.