Роналду йўл четидаги номаъқул ҳаракати учун француз полициясидан огоҳлантириш эшитди

Спорт 02 Июнь 2015 3241

Франциянинг Сан-Тропе шаҳри полицияси «Реал» клуби футболчиси Криштиану Роналдуни шаҳар кўчаларидан бирида кичик ҳожатини чиқараётганда кўриб қолиб, унга оғзаки огоҳлантириш берди.

Воқеа 1 июнь тонгида содир бўлган. Португалиялик футболчи дўстлари билан Le Quai клубидан чиқиб, меҳмонхонага йўл олган вақтда Роналду кўчадаги автомобиллардан бирининг ортига ўтиб, ҳожатини чиқарган.

Полициячилар Роналдунинг олдига келиб, жамоат жойида бундай ҳаракат қилмасликни тавсия қилишиб, унга бу ҳудудни тарк этишни сўраган. Футболчи полициячиларнинг кўрсатмасига бўйсуниб, воқеа жойидан жўнаб кетган.

Манба: mirror.co.uk

Кўпроқ янгиликлар